Россия ҳарбийлари хатолик билан Белгород яқинидаги мактабда авиабомба тушириб юборишди Attribution+  — Россиялик ҳарбийлар Белгород вилоятидаги Биковка қишлоғида жойлашган мактаб биносига тасодифан 250 килограммли авиабомбани тушириб юборишди. Бу ҳақда Биковка қишлоғи турғунлари маҳаллий “Пепел” телеграм-каналига маълум қилишган.  Гувоҳларга кўра, бомба мактабга 19 ноябрь куни эрталабки соат олтилар тушиб кетган. Ўша пайтда бинода бирор кимса бўлмагани учун ҳеч кимга зарар етган эмас.  Astra нашри бомба мактаб биноси томини тешиб тушгани ва ҳозир учинчи қаватдаги кабинетлардан бирида... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 hr
ТИВ: Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ёпилмаган Attribution+  — Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда ва ёпилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Kun.uz сўровига жавобан маълум қилган. “Бироқ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, республика фуқаролари доимий огоҳликка чақириб келинмоқда”, деган ТИВ вакили. Аввалроқ Киевдаги АҚШ, Испания, Италия ва Греция элчихоналари 20 ноябрда Россия томонидан амалга ошириладиган оммавий ҳужум эҳтимоли сабаб фаолиятини тўхтатгани эълон қилинган эди.  Қозоғистон,... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 hr
Мирзиёев: Ўзбекистонликлар келажакда Қозоғистон ва Тожикистон чегарасидан ID карта билан ўтишлари му... Attribution+  — Ўзбекистонликлар келажакда Қозоғистон ва Тожикистон чегараларидан ID карта билан ўтиш имконияти эга бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида билдирган. Ўзбекистон фуқаролари 2023 йил 1 сентябридан Қирғизистон чегарасидан осонлаштирилган тартибда ID карта билан ўтиш имкониятига эга бўлгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди. Мирзиёевга кўра, эндиликда бундай тартиб бошқа қўшни давлатлар билан ҳам йўлга... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 hr
Қашқадарёдаги колонияда маҳкум ток уриши оқибатида вафот этди Attribution+  — Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган 33-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ток уриши оқибатида вафот этган. “Марҳум қилган жинояти учун Муборак туманидаги 33-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётганди. Бир оз аввалроқ уни ток урган. Шундан сўнг шифохонага олиб боришган. У ерда маҳкумда ОИTС ҳам борлиги маълум бўлган. Маҳкум 19 ноябрь куни вафот этди”, деган Daryo.uz манбаси.  Нашр мухбири маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 hr
Украина Россия ҳудудига зарба беришда илк бор Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган бўлиши мумкин Attribution+  — Украина армияси Россияга ҳужум учун илк бор Британиянинг Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ҳамда Британиянинг The Guardian нашри ва Би-би-си хабар қилган.    Нашрлар ракета зарбаси ҳадафи қайси жой бўлганига аниқлик киритишмаган, бироқ улар нишонлардан бири Курск вилоятидаги Россия президенти ишлари бошқармаси оромгоҳи бўлганини тахмин қилишмоқда. У ердаги ерости бункерида Россия қўшинлари қўмондонлик пунктларидан бири жойлашган бўлиши... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 3 hr
Фоҳишага “раҳнамолик қилган” ИИБ мулозими қамалди Attribution+  — Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари фоҳишахона ташкил қилган аёлдан пора олгани ортидан икки йилга қамалди.  Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан Олмазор тумани суди судьяси А.Саидов ИИБ мулозимини икки йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилган, дея хабар қилди Daryo.uz. Суд ҳужжатларида баён қилинишича, 31 ёшли судланувчи 2023 йил сентябрь ойидан Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 3 hr
Ўзбекистон ва Россия прокурорлари тажриба алмашади Attribution+  — 2025 йилдан Россия ва Ўзбекистон прокуратура тизими ходимларининг ўзаро тажриба алмашуви ва малака ошириши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Россия бош прокурори Игорь Краснов Тошкентда 20 ноябрь куни ўзбекистонлик ҳамкасби Ниғматилла Йўлдошев билан учрашувда гапирган.  Ўзбекистон бош прокурори таклифига кўра Тошкентга келган Краснов “фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича кейинги қўшма қарорларни ишлаб чиқиш бўйича фикр... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 4 hr
Байден Украина қарзининг бир қисмидан кечиб юбормоқчи Attribution+  — Президент Жо Байден Украинанинг Қўшма Штатлардан бўлган қарзининг 4,6 миллиард долларидан кечиб юбориш ниятида. Бу ҳақда Байден маъмуриятининг Конгрессга йўллаган ва нусхаси Bloomberg агентлиги тасарруфида бўлган хатида айтилган.  Бу сумма Киевга 60 миллиард долларлик ёрдам пакети доирасида жорий йил баҳорида АҚШ Конгресси томонидан Украинага ажратилган 9 миллиардлик қарзнинг ярмини ташкил қилади. Қарзнинг бир қисмидан кечиб юборилиши “Қўшма Штатлар ва унинг Европа Иттифоқидаги, G-7 ва... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 4 hr
Ўзбекистоннинг беш йиллик режалари эълон қилинди Attribution+  — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги нутқида мамлакат ҳукуматининг келгуси беш йилдаги устувор вазифаларини эълон қилди.  Қайд этилишича, Абдулла Арипов бошчилигидаги янги ҳукумат ислоҳотлар шиддатини пасайтирмай, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиши зарур. Шунингдек, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш, инфляция даражаси... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 4 hr
Марказий Осиёда йўқолиб бораётган "демократия ороли": Қирғизистонда мухолифат қандай бостириляпти? Attribution+  — Қирғизистонда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар олдидан мухолиф сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши, президент Садир Жапаров режимига ҳатто сиёсий рақобатга ишора қилишга ҳам йўл қўйилмаётган муҳитга тўла мос келади. Қирғизистонда ўтган дам олиш кунларида бўлиб ўтган маҳаллий кенгашларга сайловлар арафасида мухолифатдаги "Социал-демократлар" партияси етакчилари қамоққа олинди. Уларни ҳибсга олишдан аввал, овоз беришдан бир неча кун олдин партия идораларида тинтув ўтказилган. Партия... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 12 hr
Украинага босқин: 1001-кун | АҚШ Украинага пиёдаларга қарши мина беради Attribution+  — Россиянинг Украинага босқини бошлаганидан минг кун ўтиб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор бу урушни билвосита тилга олди. Ва, Ўзбекистонда тинчликни сақлаш осон кечмаётганини таъкидлади. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 13 hr
Украина Россияга ATACMS билан зарба берди. Путин қандай жавоб қайтаради? Attribution+  — Украина Қуролли кучлари 18 ноябрга ўтар кечаси илк бор ATACMS узоқ масофали ракеталарини Россия ҳудудига зарба бериш учун қўллади – Брянск вилоятининг Карачев шаҳри яқинидаги ўқ-дорилар омборига ҳужум уюштирди. Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Украина Қуролли Кучлари Брянск вилоятидаги объектга олтита ATACMS баллистик ракетаси билан зарба берган. Уларнинг бештаси йўқ қилинган, биттаси шикастланган. Шикастланган ракетанинг қисмлари ҳарбий объектнинг техник ҳудудига тушиб, ёнғин... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 13 hr
“Гитлер ҳузурида концерт бергандай” - Ўзбек хонандалари Кремл саройида Attribution+  — Россия Украинага босқини сабаб халқаро маданий ва спорт тадбирларидан четлатиларкан, Тошкент ўз санъаткорларини давлат бюджети ҳисобидан Москвага концерт беришга жўнатмоқда. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 16 hr
“Руминияда 4 минг евро маошимни беришмади” – ўзбекистонлик муҳожир Attribution+  — Ўзбекистонлик муҳожир Руминияда пайвандчилик қлиб, 4 минг еврога яқин маошини ололмай Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлганидан шикоят қилмоқда. Муҳожир у билан бирга яна ўнлаб ўзбекистонликка иш ҳақлари берилмаганини айтади. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 17 hr
Урушнинг 1000-куни: Буча қирғинига доир янги тафсилотлар Attribution+  — Кўриб турганингиз кўнгилли ҳарбий сифатида ҳудудий мудофаа бўлимида хизмат қилган Олексий Побихай ҳақидаги кўрсатув. Унинг жасади қўллари боғланган ва бошида ўқ жароҳати билан Бучадаги ташландиқ рус базасидан топилган. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 20 hr
"Гитлер ҳузурида концерт бергандай" -  ўзбек хонандалари Кремль саройида  Attribution+  — Россия Украинага босқини сабаб халқаро маданий ва спорт тадбирларидан четлатиларкан, Тошкент ўз санъаткорларини давлат бюджети ҳисобидан Москвага концерт беришга жўнатди. Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистон юлдузлари кечаси” деб номланган концерт Украинага Россия босқинининг мингинчи куни - 19 ноябрда Кремль саройида бўлиб ўтди. Кремль саҳнасида  саксонинчи йиллар совет романтикаси “Кўк Жигули”, “Lada” ҳақида қўшиқ куйлаб трендга чиққан Озода... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 22 hr
АҚШда ўқиётган ўзбекистонликлар сони қарийб 12 фоизга ошди Attribution+  — АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 2023-2024 ўқув йилида 1219 нафарни ташкил этган. Халқаро таълим институти томонидан ҳозирланган “Очиқ эшиклар” ҳисоботига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 11,9 фоизга кўпдир. Океан ортидаги ўзбекистонлик талабаларнинг 703 нафари бакалавриат, 350 нафари магистратура босқичида таҳсил олмоқда. 134 нафар талаба факультатив ўқув курсларига, 32 нафари эса  нодавлат таълим йўналишларига қабул қилинган. Халқаро таълим институти ҳисоботида қайд... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Янгиланишлардан баҳс этган Мирзиёев бош вазирликка яна Арипов номзодини кўрсатди Attribution+  — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни парламентнинг қуйи палатаси йиғилишида ҳукумат раҳбари лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёев йиғилишда “Янги Ўзбекистон янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётгани”ни таъкидлар экан, “бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги”ни қайд этган. “Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Наманганда ота турмушга чиқишни рад қилган қизини ўлдирди Attribution+  — Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани суди ўз қизини ўлдирган отани 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Kun.uz нашрининг суд ҳужжатларига таянган ҳолда ёзишича, мудҳиш жиноят 2024 йилнинг 12 июнь куни Тўрақўрғон тумани Исвахон маҳалласида содир этилган.  1974 йилда туғилган М. Э. шу куни соат 7:00 ларда ўз яшаш хонадонида 2002 йилда туғилган қизи Д. У.ни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Бунга қизи унаштирилган йигитга турмушга чиқишни рад қилгани,... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
АҚШ ўз ядровий доктринасини ўзгартирмоқчи эмас Attribution+  — Қўшма Штатлар Россиянинг ядровий доктринаси янгиланганига жавобан ўз ядровий доктринасини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан 19 ноябрь куни ёйинланган баёнотда айтилган.    “Биз Россия ўз ядровий доктринасини янгилаганини эълон қилганидан ҳайрон қолганимиз йўқ. У бунга оид сигналларни бир неча ҳафта мобайнида йўллаётган эди. Россия ядровий кучлари конфигурациясида ҳеч қанақа ўзгариш топмаганимиз сабабли биз Россиянинг бугунги... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Террорчиликда айбланган Брейвик Россияни дастаклаб чиқди Attribution+  — Одамларни ёппасига ўққа тутгани ва террорчилик ҳаракатлари учун 21 йилга қамалган норвегиялик Андерс Брейвик бошида Z ҳарфи шаклида соч қолдирган. У ўзининг шартли равишда муддатидан аввал қамоқдан озод қилиш илтимоси кўриб чиқилаётган судга ана шундай кўринишда келган.  Бундан ташқари, судланган шахс суд мажлисига Россияни ҳамда Украинага қарши урушда у ёки бу йўсинда РФ қуролли кучларига кўмак кўрсатаётган Хитой, Эрон ва Шимолий Кореяни дастакловчи сўзлар ёзилган қўлбола плакат кўтариб... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Поп ва Когонда ис гази яна беш кишининг ҳаётига зомин бўлди Attribution+  — Наманган вилоятининг Поп тумани ва Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ис газидан заҳарланиш ортидан ўлим ҳолатлари қайд этилди.  Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Qalampir.uz нашрига маълум қилишича, 18 ноябрь куни соат 7:30 ларда Поп тумани Исковут маҳалласида яшаган 36 ёшли А.Б., унинг 14 ёшли ўғли ва 10 ёшли қизи  яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.  Хонадон бекаси Г.М. ҳам ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Мирзиёев: Сенатда мансабдорлар ҳисоботи юзаки кўриляпти Attribution+  — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўндан зиёд юқори мартабали мансабдорнинг ҳисоботини эшитиш ваколатига эга бўлса-да, амалда ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлилларсиз кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрдаги илк мажлисидаги нутқида тўхталган.  У юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имкониятларга эътибор қаратиб, жумладан қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Бразилиядаги G20 саммитида Европанинг олти давлати Россия тажовузини қоралади Attribution+  — Испания ҳукумати сайтида 19 ноябрь куни Бразилиядаги G20 саммитида иштирок этган Испания, Германия, Франция, Италия, Польша ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти ёйинланди. Мазкур ҳужжат шу куннинг ўзида “катта йигирмалик” саммити якунларига кўра қабул қилинган ва ичида Россиянинг Украинага қарши тажовузи қораланмаган баёнотдан фарқ қилади.  Урушнинг 1000 кунлиги муносабати билан Европанинг олти давлати ёйинлаган баёнотда Россия минглаб одамнинг ёстиғини қуритгани ва... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Мирзиёевдан қолган “буз-буз”: Шудгорланган халқ ризқи Attribution+  — Наманган вилоят Поп туманида 8 гектар ғалла майдони ҳайдаб ташланди. Кўм-кўк, гуркираб ўсиб турган буғдойзор ер билан битта бўлди. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Ўзбекистон ҳукумати расман истеъфога чиқди Attribution+  — Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати 19 ноябрь куни янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди, дея маълум қилди Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.  Жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра Ўзбекистонда Олий Мажлис (парламент) палаталари янги таркибда шакллантирилди. Конституциянинг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига асосан ҳукумат парламент... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Украинага босқин: 1000-кун | 1000-кун. Уруш қачон тугайди? Attribution+  — Россиянинг Украинага босқини мингинчи кунида, Украина АҚШ берган ATACMSлар билан Россия ичига илк ҳужумни амалга оширди. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Путин Россиянинг янги ядровий доктринасини имзолади Attribution+  — Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида 19 ноябрь куни ёйинланди. Янгиланган ҳужжатда ядро қуролидан фойдаланиш шартлари кенгайтирилган ва бунақа имконият дронлар дохил “ҳаво-космик ҳужум воситалари ёппасига учирилгани ҳақида” ҳамда улар Россия чегарасини кесиб ўтгани тўғрисида ҳаққоний маълумот олинганда кўриб чиқилиши айтилган.   Россия... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Россия Мудофаа вазирлиги Брянск вилоятига ATACMS зарбаси берилганини тасдиқлади Attribution+  — Россия Мудофаа вазирлиги 19 ноябрга ўтар кечаси Брянск вилоятидаги объектга АҚШда ишлаб чиқарилган олтита ATACMS баллистик ракетаси билан зарба берилгани ҳақида маълумот тарқатди.  Вазирлик ракеталардан бештаси уриб туширилгани, биттасига шикаст етказилганини  иддао қилган. Уриб туширлагн ракета парчалари ҳарбий объектнинг техник ҳудудига тушган, шу сабабли у ерда ёнғин чиққан, бироқ ёнғин тезкорлик билан ўчирилган. Россия Мудофаа вазирлиги қайдича, ҳодиса чоғида ҳеч ким қурбон бўлмаган,... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Урушнинг 1000-куни: Украина Россияга ATACMSлар билан ҳужум қилди Attribution+  — Россия Мудофаа вазирлиги 19 ноябрь куни Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига Американинг ATACMS ракеталари билан илк ҳужумни амалга оширганини тасдиқлади. Бир кун аввал Қўшма Штатлар Украинага ўзининг узоқ масофали ракеталари билан Россия ичкарисини нишонга олишга рухсат бергани ўртага чиққан эди.  Россия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳужумда Брянскдаги қурол-аслаҳа омбори нишонга олинган.  Душанба куни Кремль ҳар қандай ҳужумга "тегишли ва аниқ жавоб" берилишини айтганди.  Россия... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Путин Россиянинг янги ядровий доктринасини тасдиқлади Attribution+  — Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида 19 ноябрь куни ёйинланди. Янгиланган ҳужжатда ядро қуролидан фойдаланиш шартлари кенгайтирилган ва бунақа имконият дронлар дохил “ҳаво-космик ҳужум воситалари ёппасига учирилгани ҳақида” ҳамда улар Россия чегарасини кесиб ўтгани тўғрисида ҳаққоний маълумот олинганда кўриб чиқилиши айтилган.   Россия... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Украинадаги урушнинг 1000-куни: Буча қирғинига доир янги тафсилотлар Attribution+  — Рус қўшинлари 2022 йил Украинанинг Буча шаҳрини эгаллаб, юзлаб одамларни ўлдирди. Улардан бири кичик қаҳвахона эгаси Олексий Побихай эди. Озодлик телефон суҳбатлари, илгари эълон қилинмаган видеолар, ҳужжатлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида Побихайнинг ўлими тафсилотларини аниқлаштирди. 2022 йил. Россия қўшинларининг Бучадаги оммавий қирғини кутилмаганда мўъжаз қаҳвахонага йирик ҳарбий машиналар билан рейд орқали бошланди. Озодлик радиоси Украина хизмати маҳаллий... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 1 d
Тошкентдаги МЧЖ 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган Attribution+  — Тошкент шаҳрида катта миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълум қилишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.  Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 7 миллиард 528 миллион сўмлик зарар етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Боррель: АҚШ Киевга Россияга қарши узоқ манзилли ракеталардан фойдаланишга рухсат берди Attribution+  — Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррель АҚШ маъмурияти Украинага Россия ҳудуди бўйлаб зарба бериш учун узоқ манзилли ракеталардан фойдаланишга рухсат берганини маълум қилди.   Боррелга кўра, Киев масофаси 300 километргача бўлган ракеталар билан зарба беришга рухсат олган.  Аввалроқ The New York Times газетаси америкалик мулозимлардан олинган маълумотларга таянган ҳолда, АҚШ президенти Украина расмийларига Россия ҳудудига зарба бериш учун ATACMS узоқ манзилли ракеталаридан... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Абхазия лидери Аслан Бжания истеъфога чиқди Attribution+  — Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилиб олган Абхазия республикаси президенти Аслан Бжания мухолифат билан музокаралар чоғида эришилган келишувга мувофиқ ҳолда истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда Бжаниянинг матбуот хизмати маълумот тарқатди. Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси хабарига кўра, ҳукумат раҳбари Александр Анкваб ҳам лавозимдан кетган. Томонлар тарафидан имзоланган келишувга мувофиқ, Бжания истеъфога чиқади, мухолифат тарафдорлари эса норозилик намойишлари чоғида ўзлари... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Ўзбекистонда нафақа олувчилар сони камайтирилмоқда Attribution+  — 2025 йили Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони 2 миллион 752 минг нафар бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирда нафақа олувчилар 2 миллион 940 минг киши экани инобатга олинса, бу тоифа аҳоли 188 минг нафарга камайиши аёнлашади. Daryo.uz нашрининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган статистикага таянган ҳолда ёзишича, мамлакатда нафақа олувчи болали ва кам таъминланган оилалар сони ҳамда уларга ажратиладиган маблағ миқдори йил сайин қисқартириляпти.  2024 йилда болали ва кам... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Тожик-афғон чегарасидаги ҳужумда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди Attribution+  — Тожик-афғон чегарасидаги Шамсиддин Шоҳин тумани (Хатлон вилояти) Зарбуз дарасида содир бўлган нохуш ҳодиса оқибатида хитойлик бир фуқаро ҳалок бўлган, яна беш киши яраланган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизмати хабар қилди.  Нашрнинг ҳодисадан хабардор икки манбаси ҳужум “чегаранинг нариги тарафидаги қуролли шахслар томонидан” 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси содир этилганини маълум қилишган. Бироқ манбаларнинг ҳеч бири “бу ҳужум наркотик контрабандачилари ишими ёки бирор гуруҳ... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Ўзбекистон ва Россия ўзаро орден алмашди Attribution+  — Россияда 19 ноябрь куни бошланадиган “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбири олдидан икки давлат ўзаро орден алмашди.  Россия президенти Владимир Путин 18 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ҳамда бойитишга қўшган ҳиссаси учун” “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам россиялик икки санъаткорни мукофотлашга қарор қилган. Президент матбуот хизмати ёйинлаган фармонга... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
“Аския” бозори шахси очиқланмаган сармоядорга берилади Attribution+  — Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Аския” деҳқон бозори қайта қурилади, дея маълум қилди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.  Қайд этилишича, бир неча инвестор томонидан бозорни қайта қуриш бўйича таклиф билдирилган.  Туман ҳокими Нилуфар Аллабергеновага кўра, сотиб олиш таклифи билан чиққан инвестор “Аския” бозорининг бошқарувчиси бўлган жамиятга 3000 кв метр майдонда экобозор, 1200 кв метр майдонда совиткич омборхона ва 400 ўринга мўлжалланган ерости автотураргоҳни беғараз ўтказиб... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Новосибирскда мигрантларга боғчаларда ишлаш тақиқланди Attribution+  — Россиянинг Новосибирск вилояти расмийлари мигрантларга мактабгача таълим муассасалари ишлашни тақиқлашган. Бунга оид қарор губернатор Андрей Травников томонидан ноябрь ойи бошида имзоланди, дея маълум қилди Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси.  Чекловлар 2025 йилнинг 1 мартидан кучга киради. Бу чекловлар 2024 йил апрелидан буён амалда бўлган чекловларга қўшимча бўлади. Уларга мувофиқ, хорижлик фуқароларни такси ҳамда тамаки ва алкоголли ичимликлар сотадиган дўконларга ишга... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Мирзиёев “парламентда мухолифатни жонлантириш зарур”лигини айтди Attribution+  — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 5-чақириқдаги илк ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Президент матбуот хизмати қайдича, Мирзиёев ўз чиқишида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтган.  Бунинг учун эса қонунчилик идорасида мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
“Фейк”. Тошкентдаги ВГИК филиали Attribution+  — Озодликка келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги ВГИК оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Нима учун институт ҳалигача давлат аккредитациясидан ўтказилмаган? ВГИК филиали ким томонидан молиялаштирилиши керак ва пропаганданинг бу институт муаммоларига қандай алоқаси бор? ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Эрон ва Россиянинг «дрон франшизаси» қийинчиликларга дуч келмоқда Public Domain  — Асосий муаммолар қаторида, хусусан, тилларни биладиган, эронлик мутахассисларни тушунадиган ва уларнинг йўриқларини русийзабон ишчиларга етказа оладиган кадрлар етишмовчилиги ҳам бор. ... Карвонсарой 2 d
AQSHning ATACMS raketalari Ukraina urushida muvozanatni o‘zgartira oladimi? Attribution+  — Rossiya 2,5 yildan ortiq vaqt ichidagi eng tez sur’atda Ukraina sharqidagi hududlarni egallab olayotgan bir paytda, uning ittifoqchisi Shimoliy Koreya frontga minglab yangi askarlarini yubormoqda. Shu bilan birga, Ukrainaning urushdagi eng katta homiysi bo‘lgan Qo‘shma Shtatlar prezidentligiga Donald Tramp saylandi. U Ukrainaga katta miqdorda berilayotgan yordamni tanqid qilgan edi. AQSH qo‘llab-quvvatlovi kamayishi Kiyevni tinchlik evaziga hududlaridan voz kechishga majburlashi... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Украинага босқин: 999-кун | “Байден Россияга ҳужумда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берди”... Attribution+  — Хорижий ОАВ АҚШ президент Жо Байден Украинага Россия ҳудудига чуқурроқ зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида ёзмоқда. ATACMSлар - Россиянинг Украина билан чегарасидан 300 километр ичкарига кирувчи нишонларга зарба бериши мумкин. ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
АҚШнинг ATACMS ракеталари Украина урушида мувозанатни ўзгартира оладими? Attribution+  — Россия 2,5 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг тез суръатда Украина шарқидаги ҳудудларни эгаллаб олаётган бир пайтда, унинг иттифоқчиси Шимолий Корея фронтга минглаб янги аскарларини юбормоқда. Шу билан бирга, Украинанинг урушдаги энг катта ҳомийси бўлган Қўшма Штатлар президентлигига Доналд Трамп сайланди. У Украинага катта миқдорда берилаётган ёрдамни танқид қилган эди. АҚШ қўллаб-қувватлови камайиши Киевни тинчлик эвазига ҳудудларидан воз кечишга мажбурлаши мумкинлигидан хавотирлар пайдо... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
"Ayollar – asosiy qurbon". Nega dunyo Tolibon bilan hamkorlik qilmoqda? Attribution+  — Tolibon delegatsiyasi BMTning Ozarbayjonda o‘tkazilayotgan COP29 xalqaro iqlim sammitida ishtirok etmoqda. Bu – toliblar 2021-yilda Afg‘onistonda hokimiyatni bosib olganidan beri rasman taklif qilingan eng yirik anjumandir. Ayollarni tamal huquqlaridan mahrum etayotganiga qaramay, Tolibon hukumati bilan muzokara olib borayotgan va hamkorlik shartnomalari imzolayotgan davlatlar va xalqaro tashkilotlar soni tobora ortyapti. Mamlakatda yashayotgan va ko‘chib ketishga majbur bo‘lgan... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
"Аёллар – асосий қурбон". Нега дунё Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда? Attribution+  — Толибон делегацияси БМТнинг Озарбайжонда ўтказилаётган COP29 халқаро иқлим саммитида иштирок этмоқда. Бу – толиблар 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни босиб олганидан бери расман таклиф қилинган энг йирик анжумандир. Аёлларни тамал ҳуқуқларидан маҳрум этаётганига қарамай, Толибон ҳукумати билан музокара олиб бораётган ва ҳамкорлик шартномалари имзолаётган давлатлар ва халқаро ташкилотлар сони тобора ортяпти. Мамлакатда яшаётган ва кўчиб кетишга мажбур бўлган афғонистонликлар бу воқеаларда... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 2 d
Энергетика вазири яна “узлуксиз таъминот”дан баҳс этди Attribution+  — Ўзбекистонда ҳарорат -10, -20 даражагача пасайган тақдирда ҳам аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси ҳозирланган, деб маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.  “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида мулозим мамлакат президенти мутасаддиларга чекловларсиз, узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича топшириқ берганини урғулаган. “2024 йилнинг ноябрь ойи ўтган ноябрга нисбатан салқинроқ бўлиб, қор ёғиб, ҳарорат -3 даражагача, айрим... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 3 d
Bloomberg: КХДР Россияга 100 минг нафаргача аскар йўллаши мумкин Attribution+  — Шимолий Корея Украинага қарши урушда Россияга ёрдам тариқасида умумий ҳисобда 100 минг нафаргача ўз ҳарбийсини йўллаши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги “Катта йигирмалик” мамлакатларидаги ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.  Агентлик суҳбатдошлари бу ерда гап дастлабки ҳисоб-китоблар ҳақида кетаётгани ва ҳатто бу маълумот тасдиқланган тақдирда ҳам, 100 минг кишилик контингент бир вақтнинг ўзида Россияга йўлланмаслигини таъкидлашган.  Аввалроқ “Америка... ... Озод Европа/Озодлик радиоси 3 d